Англия чемпионатининг 33-тури якунларига кўра, «Вулверхэмптон» АПЛда жон сақлаб қолиш имкониятини бутунлай йўқотди. «Кристал Пэлас» ва «Вест Хэм» ўртасидаги учрашувда қайд этилган дуранг (0:0) «бўрилар» учун якуний ҳукм бўлди.
Мавсум тугашига беш тур қолган бир вақтда «Вулверхэмптон» ҳисобида 17 очко мавжуд. Жамоани хавфсиз бўлган 17-ўриндан 16 очко ажратиб турибди, ваҳоланки, қолган ўйинларда улар максимум 15 очко тўплашлари мумкин, холос.
«Вулверхэмптон» охирги саккиз йил давомида АПЛда мунтазам иштирок этиб келаётган эди. Катта эҳтимол билан, «Бёрнли» ва Лондон клубларидан бири — «Вест Хэм» ёки «Тоттенхэм» ҳам уларга шерик бўлади. Шунингдек, «Ноттингем Форест» ва «Лидс» клублари ҳам хавфли ҳудудга яқин турибди.
Аввалроқ, Фрэнк Лэмпард қўл остидаги «Ковентри» жамоаси қуйи лигага тушиб кетганидан 25 йил ўтиб, яна АПЛга қайтгани маълум бўлган эди.