Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Анталья бу йил 600 мингдан ортиқ сайёҳни йўқотди

Анталья бу йил 600 мингдан ортиқ сайёҳни йўқотди



2026 йилнинг дастлабки 8 ойида Антальяга келган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камайди. Натижада шаҳар қарийб 665 минг нафар сайёҳни йўқотди.

Туризм соҳасидаги йўқотишлар 600–700 миллион еврогача баҳоланмоқда. Мутахассислар бунинг асосий сабаблари сифатида нархларнинг ўсиши, валюта курсларидаги номутаносиблик ва Европада Туркия ҳақида «қиммат йўналиш» деган қараш кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. (Ekonomim)

Киритилди: 17:18 07.09.2026. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!