Украина президенти Владимир Зеленский Туркияда Қора денгиздаги хавфсизликка бағишланган музокараларда Украина, Буюк Британия, Франция ва Туркия вакиллари иштирок этаётганини маълум қилди.
Бундан олдин, 15 апрель куни РИА Новости ахборот агентлиги ўз манбасига таяниб, Туркия мудофаа вазирлиги ҳомийлигида Анқарада Қора денгиздаги хавфсизлик бўйича икки кунлик учрашув ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик манбаси таъкидлашича, унда чет эл ҳарбий вакиллари иштирок этмоқда, улар орасида россияликлар йўқ.
Март ойи охирида Саудия Арабистонида ўтказилган уч кунлик билвосита музокараларда АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгиздаги савдо кемаларига ҳужумларнинг олдини олиш ва уларнинг хавфсиз ҳаракатланишини кафолатлаш масалаларини муҳокама қилди. Украина Қора денгизда хавфсиз кема қатновини таъминлашга розилик билдирди, бироқ Россия яна қўшимча талабларни илгари сурди. Улардан бири Росселхозбанкдан санкцияларни бекор қилиш эди.