Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Анқара Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг Озарбайжон бўйича қароридан афсусда

A A A
Анқара Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг Озарбайжон бўйича қароридан афсусда

Анқара Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг Озарбайжон делегацияси ваколатларини тасдиқламаслик ҳақидаги қароридан афсусда.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

Департаментнинг қайд этишича, бу қадам демократик қадриятларга мос келмайди ва вакиллик ҳуқуқига зиддир.

«Ҳамкорлик ва мулоқот каналларини ёпишни англатувчи бу қадам минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилмаслиги аниқ», — дея таъкидлади ТИВ.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Парламенти Ассамблеясини «бу хатони имкон қадар тезроқ тузатишга ва Жанубий Кавказда тинчлик саъй-ҳаракатларига эътибор қаратишга» чақирди.

Киритилди: 23:10 16.02.2024. Ўқилди: 1770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар