Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Анор истеъмол қилган аёл нега вафот этди?

A A A
Анор истеъмол қилган аёл нега вафот этди?

Австралияда 64 ёшли аёл Мисрда етиштирилган, музлатиб қўйилган анор таркибида бўлган А гепатити билан заҳарланганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «Би-би-си» Австралия Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Австралия ҳукумати апрель ойида фуқароларни Мисрдан олиб келинган, Австралия компанияси томонидан етиштирилган музлатилган анорлар партиясида А гепатити вируси бўлиши мумкин эканидан огоҳлантирган. Австралияда етиштирилган ва янги анорларда инфекция топилмади.

Партиядан тахминан 2000та пакет сотилган. Австралияликларга шубҳага сабаб бўлувчи маҳсулотни йўқ қилиш тавсия этилди.

Шунингдек, анорлар туфайли вирусни юқтириб олган яна 24 киши даволанишга муваффақ бўлган.

manba: kun.uz

Киритилди: 12:19 06.06.2018. Ўқилди: 2201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда