Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Анна Маляр: Украина "Азовсталь" да қамалда қолганларни қутқариш бўйича операцияни бошлади

Анна Маляр: Украина "Азовсталь" да қамалда қолганларни қутқариш бўйича операцияни бошлади

Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси, Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия, Чегара хизмати "Азовсталь" ҳудудида қамалда қолган Мариупол ҳимоячиларини қутқариш бўйича операцияни бошлади, дея хабар берди Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр.

16 май куни 53 нафар оғир ярадор тиббий ёрдам учун "Азовсталь"дан Новоазовскдаги тиббиёт муассасасига эвакуация қилинди. Яна 211 киши гуманитар коридор орқали Оленевкага олиб кетилди.

"Азовсталь" ҳудудида қолаётган ҳимоячиларга нисбатан юқорида қайд этилган бошқармаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан қутқарув тадбирлари олиб борилмоқда.

"Мариупол ҳимоячилари шарофати билан биз захираларни шакллантириш, кучларни қайта тўплаш ва ҳамкорлардан ёрдам олиш учун вақтга эга бўлдик. Мариупол ҳимоячилари қўмондонлик томонидан қўйилган барча вазифаларни бажаришди. Афсуски, бизда "Азовсталь"ни ҳарбий йўл билан озод қилиш имкони йўқ. Бутун Украина ва бутун дунёнинг энг муҳим умумий вазифаси Мариупол ҳимоячиларининг ҳаётини сақлаб қолишдир.

Киритилди: 20:23 17.05.2022. Ўқилди: 2506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!