Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Анжелина Жоли фалаждан кейин биринчи марта сайрга чиқди

Анжелина Жоли фалаждан кейин биринчи марта сайрга чиқди

Америкалик актриса Анжелина Жоли оғир касаллиги ҳақида хабарлар тарқалаётган бир пайтда узоқ вақтдан буён биринчи марта омма олдида намоён бўлди.

Маълум бўлишича, Жоли олти фарзандидан уч нафарини олиб, дўконларни айланишга чиққан. Сайр давомида актрисанинг кайфияти яхши бўлган. У шоппинг чоғида кўп кулган, сўнг болалар билан савдо марказини тарк этган.

Аввалроқ Жолининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У 42 килограммгача озиб кетган, шунингдек, унда юз мушакларига таъсир қилувчи Белл фалажи аниқланган. Актриса, ҳатто васиятнома ёзгани айтилмоқда.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 06:30 13.05.2019. Ўқилди: 1896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!