Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Анҳор-Локомотив боғи ортида эркак жасади топилди

A A A
Анҳор-Локомотив боғи ортида эркак жасади топилди

“UzNews.uz” ишончли манбаси хабарига кўра, кеча, 7 июль куни соат тахминан 16.00 да, "Анҳор-Локомотив" боғи орқасидаги 21-ГЭС сув ўтказиш мосламасидан шахси ноъмалум жасад топилган.

Мослама ушлаб қолган шахси номаълум эркак кишининг жасади ўрганилмоқда.

“UzNews.uz”нинг воқеага гувоҳ бўлган манбаси хабарига кўра, жасад европа миллатига мансуб, ёши тахминан 35-45 ёшларда бўлиб, тананинг кўринадиган қисмида тан жароҳати бўлмаган.

Топилган жасад ҳақида даставвал 21-ГЭС ходимлари хабар топишган ҳамда Ички ишлар ходимларига хабар беришган.

Ҳозирда ушбу воқеа ортидан журналистик суриштирув олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:55 09.07.2018. Ўқилди: 1984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!