Шу йил 3 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи 30 ёшли У.М. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшовчи ўгай отаси 56 ёшли Ш.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Ш.Т. касалхонага ётқизилган. У.М. ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.