Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ангорда чақалоғини сотган она суддан қочиб юрибди

A A A
Ангорда чақалоғини сотган она суддан қочиб юрибди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида фарзандини 5 миллион сўмга сотаётган пайтида қўлга олинган Наргиза Олимова (исм-фамилияси ўзгартирилган) бир ойдан буён қочиб юрибди. Бу ҳақда туман ички ишлар бўлимига асосланиб "Turon24" маълум қилди.

Аниқланишича, Ангор туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Наргиза Олимова бундан аввал ҳам тўрт фарзандни дунёга келтирган. Тўрт йил илгари турмуш ўртоғи билан ажрашган. Фарзандларидан иккитасини қариндошлари ўз қарамоғига олган, икки нафари ўзи билан яшаб келади.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Ангор тумани ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд болани онасига беришни лозим топмади. Бир неча ойки, чақалоқ туман перинатал марказида сақланмоқда. Гўдакнинг кейинги ҳаёти билан боғлиқ масала ҳамон очиқлигича турибди.

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг маълум қилишича, чақалоқнинг тақдирини ҳал қилиш учун суд жараёнларини якунлаш керак. Бунинг учун судда чақалоқнинг онаси Наргиза Олимова иштирок этиши лозим. Унга чақирув хатлари берилган. Лекин она суддан қочиб юрибди.

 

Киритилди: 16:17 24.09.2018. Ўқилди: 8272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда