Бугун 2 апрель, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Ангела Меркелда коронавирус аниқланмади, аммо...

Ангела Меркелда коронавирус аниқланмади, аммо...

Германия канцлери Ангела Меркелнинг COVID-19 коронавируси учун биринчи синови салбий бўлди, яъни Канцлер хонимда коронавирус аниқланмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

«Бугунги синов натижаси салбий», деди Германия ҳукумати вакили Стефен Зайерт. Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда бошқа тестлар ҳам ўтказилади.Ҳозирда сиёсатчининг аҳволи яхши ва у ишлашда давом этмоқда, дея таъкидлади Зайерт.

Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Ангела Меркел коронавирус билан касалланган оилавий шифокор билан алоқа қилганидан кейин карантинга тушганди.

 

Киритилди: 08:50 25.03.2020. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!