Кеча, 26 октябрдан эътиборан Ангела Маркель расман канцлерликдан олинди. Янги Бундестагнинг таъсис йиғилишида Германия федерал канцлери сифатида Меркелнинг ваколатлари расман якунига етди, аммо янги ҳукумат иш бошлагунига қадар у ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Бундестагнинг таъсис йиғилиши 20-чи чақириғида федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер унга ва унинг кабинети аъзоларига ваколатлари якунига етгани ҳақидаги расмий ёрлиқни топширди. Шу билан бирга, Германиянинг Бош қонуни 69-моддасига биноан Штайнмайер Меркелни янги ҳукумат ўз ишини бошлагунига қадар канцлер вазифасини бажаришни сўради.
Ангела Меркел 2005 йилдан бери Германия Федератив Республикаси ҳукуматини бошқариб келмоқда эди. 2018 йил октябрда у 2021 йилда Бундестаг сайловларида номзодини қўймаслигини эълон қилганди. Унинг ўрнига янги канслер сифатида Германия Социал-демократик партияси раҳбари бўлмиш Олаф Шольц келиши кутилмоқда. Жорий йилнинг 26 сентябрида ўтказилган сайловларда Шольцнинг партияси 25,7 фоиз овоз олганди.