Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонлик эркакнинг бели ва томоғини кесишди

Андижонлик эркакнинг бели ва томоғини кесишди

Андижон вилояти ИИБ маълумотига кўра, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 19:30ларда фуқаро И.И. Андижон шаҳар Бунёдкор МФЙ жойлашган хонадонларнинг бирида ўзига олдиндан таниш бўлган О.А. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бел ва томоқ қисмига ўткир тиғли жисм билан зарба бериб, суд-тиббий экспертизасининг ҳулосасига кўра, “чап бел соҳасида 1,5 см кирган, бўйин даҳан ости соҳасида ўткир жисм билан етказилган санчилган кесилган жароҳати, баданида қонталаш ва шилинмалар” каби соғлиқни узоқ муддатга бузилишига олиб келган “ўртача оғир” тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича гумонланувчига айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 18:05 14.06.2021. Ўқилди: 5864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!