Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижондаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Андижондаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 25 январь куни Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:22 да Андижон шаҳрининг «Бекгузар» МФЙ ҳудудида яшовчи — 1952 йилда туғилган T.M.ning уйида 90 квадрат метр майдонда шифт том қисми ҳамда рўзғор буюмлари ёнган. Воқеа жойига соат 16:30 да етиб борилиб, 17:00 ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйнинг 250 квадрат метр жойи сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 20:49 25.01.2023. Ўқилди: 2408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!