Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда юк автомобили одамлар устига юриб кетди

Андижонда юк автомобили одамлар устига юриб кетди

5 июнь куни соат 19:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи У.З. «Газ-5327» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва «Pemco» номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олди томонида тўхтаб турган «Матиз» ҳамда «Спарк» русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.ларга турли даражадаги тан жароҳати етган.

Юк автомобиль ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати тасдиқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:16 08.06.2021. Ўқилди: 3207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!