Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда ярим тунда ниқобли жиноятчилар қўлга олинди

Андижонда ярим тунда ниқобли жиноятчилар қўлга олинди

Андижон. Хўжаобод тумани ИИБга фуқаро Г.Д.,нинг уйига бир гуруҳ шахслар бостириб кириши ҳақида тушган хабарга асосан, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 2020 йил 18 май куни соат 00:10 ларда  пичоқ билан қуролланган, юзига ниқоб тақиб олган, 3 нафар номаълум шахслар Г.Д., нинг Хўжаобод тумани Аҳиллик кўчасидаги рақамсиз уйига пул талаб қилиш учун бостириб кирган вақтида, 3 нафар номаълум шахслар пистирмада бўлган ички ишлар ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг 1 нафари ҳодиса жойидан қочиб яширинган, қолган 2 нафари эса ҳодиса жойида қўлга олинган.

Ҳодиса жойида ушланган шахслар 18 ёшли Н.Х. ва 19 ёшли Ж.Б.,лар эканликлари аниқланди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 3-иштирокчи туман ҳудуди маркази томон ҳаракатланаётган вақтида ушланган, у 19 ёшли А.И., эканлиги аниқланиб, ёнидан 1 дона хўжалик пичоғи, 1 дона ниқоб ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида 3 дона тиббиёт ниқоблари, 3 дона турли хажмдаги хўжалик пичоқлари, 2 дона шапка, 1 дона жемфер, 2 дона уяли телефонлар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Н.Х., Ж.Б. ва А.И.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда улар процессуал тартибда ушланганлар.

Киритилди: 09:12 19.05.2020. Ўқилди: 5276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!