Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда табиий газдан ноқонуний фойдаланган хусусий "боғча" аниқланди

Андижонда табиий газдан ноқонуний фойдаланган хусусий "боғча" аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Андижон туманида жойлашган "К. А." нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 169,6 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!