Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда республикадаги энг катта автомобиль бозори очилди

Андижонда республикадаги энг катта автомобиль бозори очилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида янги автомобиль бозори очилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири воқеа жойидан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Ушбу бозор ҳудудига кирган ҳар бир автомобиль электрон камера орқали ҳисобга олинади. Бунда машина қанча вақт ичида сотилгани ҳамда қанча муддат тургани, нархлари таблоларда кўрсатиб борилади. 

Тадбирда таъкидланишича, эски автомобиль бозори Андижон шаҳар, Боғишамол даҳасида жойлашган эди. Бозорнинг умумий  майдони 3 гектарни ташкил этиб, шундан, 2 гектар майдонида 400 га яқин савдо дўконлари хизмат кўрсатар, автомобиль сотиш майдони эса атиги 80 сотихни ташкил этган. Бу эса, ўз навбатида, 600 та транспорт воситалари савдосини ташкил этиш имконини берган.

Қарийб 1000 га яқин транспорт воситалари эса кўча савдосига чиқиб, сунъий тирбандликларни келтириб чиқарар, шунингдек, катта ҳалқа йўлидаги йўловчиларга, айниқса, ҳудудда яшовчи аҳолига ноқулайликларни туғдирарди.

Ўз навбатида, кўча савдоси - бозор тушумига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, савдо кунида 14 миллион сўм, бир йилда эса 1,5 миллиарддан ортиқ тушумни вилоят бюджетига тушишига тўсқинлик қилган.

Хўжаобод туманидаги янги автомобиль бозори ер майдони ва қуввати жиҳатидан республикадаги энг катта автомобиль бозори ҳисобланиб, умумий майдони 8 гектарни (эски бозордан 10 баробар катта), шундан автомобиль сотиш майдони 6 гектарни ташкил этади. Бозор бир вақтнинг ўзида кенг ва қулай шароитда 4 мингдан ортиқ автомобилларни қамраб олиш қувватига эга.

Мазкур мажмуада 20 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, 150 та замонавий савдо дўконлари барпо этилди. 

Киритилди: 10:54 06.07.2019. Ўқилди: 1987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!