Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Андижонда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.20.” МЧЖ раҳбари А.Н. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида турли номдага 759 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:04 16.07.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!