Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда "муштумзўр" ўқувчи қиз бошқа бир қизни калтаклади (видео)

Андижонда "муштумзўр" ўқувчи қиз бошқа бир қизни калтаклади (видео)

Бош прокуратадан маълум қилишларича, видеодаги воқеа 6 май куни Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 41-мактабда юз берган. Марказ маҳалласида яшовчи 16 ёшли 10-синф ўқувчиси Ж.Г. синфдоши ва тенгдоши Я.М. билан ўзаро жанжаллашиб (видеодан хулоса қилинса, муштумзўр қиз ўзи ҳақида қандайдир ёмон гап тарқалганидан норози), уни ҳақорат қилган, бир неча маротаба уриб, оёғи билан тепган.

Дарё нинг телеграмдаги каналининг хабар беришича, мазкур ҳолат мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ў.М. томонидан видеога олиниб, 9 май куни Телеграмда тарқатиб юборилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда , дейилади Бош прокуратуранинг Дарё га тақдим этилган ахборотида.

10-синф ўқувчиси Ў.М бу видеони Я.М.ни гўёки шарманда қилиш учун тарқатган, лекин тарқатмаганида 41-мактабдаги зўравон қиз ва сал калта ўйлаб қўйган бу болага чора кўрилмаган, тўғри тушунтириш берилмаган бўларди. Зўравонликка ўрин йўқ!

Киритилди: 10:03 20.05.2019. Ўқилди: 3294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!