Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда ҳоким ўринбосари фожиали тарзда ҳалок бўлди

Андижонда ҳоким ўринбосари фожиали тарзда ҳалок бўлди

Балиқчи туманида 17 январь, жума куни юз берган аварияда туман ҳокими ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бекпўлат Умаров ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Туман ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспекторининг айтишича, «Балиқчи—Ўрмонбек» автомобиль йўлининг Балиқчи тумани, «Афсона» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзи бошқариб келаётган хизмат машинасида кетаётганида об-ҳавонинг ўзгариши туфайли бошқарувни қўлдан чиқариб, электр устунига урилган.

Бунинг оқибатида Бекпўлат Умаров воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Унинг ёнида бўлган яна бир киши енгил тан жароҳатлари олган. Мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бекпўлат Умаров 1984 йил 20 августда Балиқчи туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик институтини тамомлаган. Турли йилларда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Балиқчи тумани кенгаши иш юритувчиси, туман ғазначилик бўлинмаси гуруҳ инспектори ва бошлиғи, туман ғазначилик бўлинмаси бошлиқ ўринбосари, бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.

2018 йилдан Балиқчи туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳозиргача ушбу воқеа юзасидан Андижон вилояти ва Балиқчи туман ҳокимликлари расмий ахборот бергани йўқ.

Киритилди: 19:34 21.01.2020. Ўқилди: 7727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!