Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди

Андижонда газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди

Бугун, 2 июл куни Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, «Анҳор» МФЙда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг компрессор хонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Шунга кўра қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Ҳодиса оқибатида автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси компрессор хонасининг 30 квадрат метр майдондаги том қисми, эшик ва деразаларига зарар етган.

Чақнаш натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонасига ётқизилган. Халок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда чақнашнинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 15:12 02.07.2026. Ўқилди: 15291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!