Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Андижонда ФВБ бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди

Андижонда ФВБ бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди

Андижон вилоятида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Г. “Ҳ.” МЧЖ иш юритувчиси Э.К.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасида келгусида фавқулодда вазиятлар бўйича текширув ўтказмаслик ва текширувчилар келган тақдирда унинг фойдасига ҳал қилиб беришини айтиб, 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:55 17.09.2026. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!