Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда бир гуруҳ оғуфурушлар ушланди

Андижонда бир гуруҳ оғуфурушлар ушланди

Андижон. 2020 йилнинг 26 июль куни соат 11:00 да ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида 26 ёшли Ж.Т. Жалақудуқ тумани Янгисор кўчасида 1 дона оқ рангли целлофан пакетга солиниб қадоқланган ҳолдаги, оғирлиги 370 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 8.000 АҚШ доллари эвазига ўтказаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Тадбир давомида Ж.Т., дан кимёвий ишлов берилган 8.000 АҚШ доллар пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 25 июль куни соат 22:00 да Ж.Т. 29 ёшли Н.Т. (аёл) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Андижон вилояти Булоқбоши тумани ўрамидаги қўриқланиши заиф бўлган ҳудуди орқали қонунга ҳилоф равишда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрига ўтиб, у ердан дастлабки тергов даврида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “Б” исмли шахсдан юқоридаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 3.200 АҚШ долларига сотиб олиб, 26 июль куни соат 05:00 да қонунга хилоф равишда такроран Ўзбекистон Республикасига кириб келганликлари аниқланган.

Жиноят иши бўйича Т.Ж. ва Н.Т., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланганлар.

Киритилди: 11:03 28.07.2020. Ўқилди: 2697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!