Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда 600 доллар гаров пули учун «Реал» мухлисини бўғиб ўлдирган «Барселона» ишқибози 18 йилга қамалди

Андижонда 600 доллар гаров пули учун «Реал» мухлисини бўғиб ўлдирган «Барселона» ишқибози 18 йилга қамалди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида икки нафар футбол мухлисининг ўзаро гаров боғлаши қотиллик билан тугади. Бу ҳақда «Постда» нашри маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Қайд қилинишича, Баҳром ва Шерзод (исмлар ўзгартирилган) икки севимли жамоасининг Европа чемпионлар лигасидаги ғалабаси учун пул тикади. Уларнинг бири «Реал», бошқаси эса «Барселона» ғалабаси учун 600 АҚШ долларидан гаров боғлаган.

Бу гаровда Баҳром ютиб чиққан, яъни «Реал» ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган. Шундан сўнг Баҳром Шерзоддан гаров пулини талаб қила бошлайди. Аввалига Шерзод бу шунчаки ўйинлигини тушунтиришга уринади, аммо Баҳром пулни олиш учун Шерзодни тинч қўймайди ва ҳар сафар уни кўрганида пулни сўрайверади. Сўраб уйигача келади. Бир неча ой ичида Шерзод унга келишувнинг 100 долларини бера олади. Аммо бунга кўнмаган Баҳром қарз борасида Шерзоднинг отасини ҳам хабардор қилиш билан таҳдид қила бошлайди.

Пулни тўлай олишига кўзи етмаган Шерзод шундан сўнг Баҳромдан қутулишга қарор қилади. Кунларнинг бирида уни қишлоқ чеккасидаги ариқ ёнига пулни бериш баҳонасида чақириб, уни арқон ёрдамида бўғиб ўлдиради.

Суд Шерзод Мухторов томонидан содир этилган қотилликни ўрганиб чиқиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Киритилди: 14:41 18.08.2018. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!