Маълум қилинишича, туманнинг Ижтимоят маҳалласида «Damas» юқори тезликда ҳаракатланиб келаётиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. Оқибатда машина «Nexia» билан тўқнашган. «Damas»нинг олд ўриндиғидаги йўловчи тан жароҳатлар олиб, касалхонада вафот этган.
Таъкидланишича, «Damas» ҳайдовчиси 3 ой олдин ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. ЙТҲга унинг тажрибасизлиги сабаб бўлган. Воқеа жойи ўрганилганда йўлга ётиқ чизиқлар чизилгани, йўл чироқлари ва белгилари ўрнатилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.