Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 24 нафар ўқувчи заҳарланди, сабаби торт...

Андижонда 24 нафар ўқувчи заҳарланди, сабаби торт...

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги навбатдаги овқатдан оммавий заҳарланиш ҳодисаси ҳақида хабар қилди.

8 октябрь куни соат 20.30 дан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Шу куни соат 24.00га қадар фаол аниқлаш йўли билан яна 23 нафар фуқаро «овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Жами 27 нафар фуқародан 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф раҳбари, 1 нафари мактаб ўқувчисининг онаси — туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган, яна бир 1 нафари эса шу синф ўқувчиси уйдаги кичик ёшдаги синглисига тортдан берганлиги натижасида заҳарланиш қайд қилинган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун воқеа жойига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси мутахассислари жалб қилинди. Барча беморлардан олинган ажратмалар вилоят СЭОМ лабораториясида текширилмоқда. Ҳозирда шифохонада 12 нафар бемор даволанмоқда, 15 нафарига эса аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.

Беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган. Тажрибали шифокорлар томонидан беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Киритилди: 17:48 09.10.2019. Ўқилди: 2523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!