Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижон шаҳрида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган омборчи аниқланди

Андижон шаҳрида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган омборчи аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.” хусусий корхонаси савдо менежери ва омборчиси вазифасида ишлаган Ж.Ф. ўзига ишониб топширилган 819,5 млн сўмлик қурилиш материалларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:11 19.01.2023. Ўқилди: 1666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!