Хитойда ўтган кун давомида 12 киши коронавирусга чалинди. Уларнинг 6 нафари четдан келганлар, яна 6 нафари эса мамлакатда яшаётган аҳоли вакилларидир. Бу ҳақда ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасига таяниб Интерфакс хабар берди.
Шанхайда яшовчи 5 нафар фуқаро вирусга чалинган, шунингдек, қолганлардан иккитаси Бразилиядан, учтаси АҚШдан келган. Яна бир ҳодиса Фужиан шаҳрида қайд этилди. Мамлакат ичидаги юқтиришнинг барча олтита ҳолати Россия билан чегарадош Хитойнинг маъмурий бўлинмаларида қайд этилди.
Мамлакатда бир кун давомида CОВИД-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари учрамади.