Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида H5N6 парранда гриппи тарқалмоқда.
Мамлакат қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълумотига кўра, инсонларнинг парранда гриппи билан касалланиш ҳолати ҳозирча қайд этилмаган.
Қайд этилишича, парранда гриппи Наньчун шаҳар округи Сичунь уездидаги фермалардан бирида аниқланган.
Фермада 2497 та парранда бўлиб, улардан 1840 таси гриппни юқтирган ҳамда нобуд бўлган.
Эпидемия тарқалганидан сўнг маҳаллий ҳукумат касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриб, 2,26 мингта паррандани йўқ қилган.