Нуфузли тиббиёт журнали – "The Lancet" марказий осиёликлар дунёда энг тез қариётган миллатлардан эканини аниқлади. Бу ҳақда minbar.uz маълум қилди.
192 давлатда аҳолининг қариш суръати ўрганилган тадқиқотда олимлар қиёслаш учун 92 тур касаллик рўйхатини тузишган. Улар орасида 13 юрак-қон томир тизими касалликлари, 35 тур онкологик касалликлар, Паркинсон касаллиги, эшитишнинг ёмонлашуви, катаракта ва глаукома, Алцгеймер хасталиги, йиқилишдан олинган жароҳатлар бор.
Ер юзида ана шу касалликлар билан қариш жараёни ўртача 65 ёшда бошланади. Аммо турли давлатларда бу ёш турлича, ҳатто 30 йил фарқ мавжуд – айрим юртларда қариш эрта, айримларида кеч бошланади.
Папуа-Янги Гвинея аборигенлари ер юзида энг эрта – 45 ёшда қарий бошлайди, японлар ва швейцарияликларда бу кўрсаткич 76 ёшдир.
Афсуски, Марказий Осиё давлатлари аҳолиси бу жараёнда Япониядан кўра Папуага яқинроқ туради.
Ўртача олганда Марказий Осиёда аҳоли 59 ёшга етмай қарий бошлайди. Бу дунёдаги ўртача қариш ёшидан 5 йил эртадир.
Хусусан, турли сабабларга кўра Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳвол жуда аянчли: