Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Украинанинг янги президенти судга тортилди. У қонунни бузган

Ана холос! Украинанинг янги президенти судга тортилди. У қонунни бузган

Украинада жорий йилги сайловларда ғолиб чиққан Владимир Зеленский Киев судига чақирилди.
УНИАН нашрининг ёзишича, у сайлов қонунчилигини бузгани, яъни овоз берган бюллетенини барчага намойиш этгани учун судга тортилган. Зеленский Украина маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 212-10 моддасини бузишда айбланган.
Сайлов куни у ўзига овоз берганини журналистларга ошкора кўрсатганди. Якунда у Порошенко устидан мутлақ ғалаба қозонди. Зеленскийга фуқароларнинг энг кам даромадининг 30 дан 50 фоизгача миқдорида жарима солиниши мумкин.
Аввалроқ, Зеленский 9 майни Шукрона куни деб атагани хабар қилинган эди.

Киритилди: 17:24 13.05.2019. Ўқилди: 3526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!