Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! "Трамп — Путиннинг кучукчаси"

Ана холос! "Трамп — Путиннинг кучукчаси"

AҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жо Байден Aмериканинг амалдаги раҳбарини Россия президенти Владимир Путиннинг  "кучукчаси" деб атади. 

Байденнинг сўзларига кўра, Трамп Путинга "америкалик аскарларнинг бошлари учун мукофотлаш тўғрисида" ҳеч нарса дея олмайди. Байден The New York Times газетасининг Россиянинг Aфғонистондаги жангарилар билан шартнома тузганлиги ва уларга бу мамлакатда AҚШ аскарларини ўлдиргани учун пул таклиф қилгани ҳақидаги материалига изоҳ берди.

Трамп танқидларга жавобан Демократнинг ўғли Хантер Байденнинг Россиянинг энг бой аёли деб тан олинган собиқ Москва мери Юрий Лужковнинг беваси Елена Батуринадан пул олганини айтди. Жо Байден бунга жавобан ушбу маълумотни ёлғон деб атади.

Байден, шунингдек, Дональд Трампга индамасликни таклиф қилди. Баҳс пайтида Трамп бир неча бор Байденнинг гапини тўхтатди. “Сиз жим турасизми? Бу президентликка хос эмас”, – деди демократ.

Олдинроқ Байден солиқ декларациясини эълон қилиш орқали ўз даромадларини ошкор қилгани ва Трампни ҳам шундай қилишга ундагани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 10:55 30.09.2020. Ўқилди: 4377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!