Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Роналду “Реал”дан кетади!

A A A
Роналду “Реал”дан кетади!

“Реал” ҳамда Криштиану Роналду ўртасидаги можаролар жаҳон чемпионатидан кейин якунига етадиган кўринади.

Хабарингиз бор, португалиялик ҳужумчи “қироллик клуби”дан йилига 40 млн евро маош сўраётганди. “Реал” раҳбарияти эса унинг бу талабини қаноатлантирмаган, Криштиануга 25 млн евро + 7 млн евро бонус етарли деб ҳисоблаётганди. Шу боис Роналдунинг Мадриддаги келажаги сўроқ остида эди.

“Libero” нашрининг ёзишича, Роналду жаҳон чемпионатидан кейин “Реал”дан кетади. У катта эҳтимол билан Англияга кўчиб ўтади. Чунки ҳужумчининг ўзи “Манчестер Юнайтед”га қайтмоқчи. Шу билан бирга, агар таклиф қаноатлантирса, португалиялик чарм тўп устаси “ПСЖ”да тўп суришга ҳам қарши эмас.

Киритилди: 14:23 18.06.2018. Ўқилди: 3109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда