Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Қирғизистонда коронавирусни тарқатганлик учун биринчи жиноий иш очилди

Ана холос! Қирғизистонда коронавирусни тарқатганлик учун биринчи жиноий иш очилди

Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик юзасидан биринчи жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Республика COVID-19 га қарши кураш бўйича штаби маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Хабарга кўра, Ўш вилоятида истиқомат қиладиган гумонланувчи карантин қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинган. Текширув натижасида унинг коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди.

«Афсуски, қўлга олинган фуқаро коронавирус юқтириб олганлигини қариндошларидан, тенгдошлари, ҳамкасбларидан ҳам яширган ва инфекцияни уларга ҳам юқтирган. Айни вақтда у махсус карантин ҳудудида даволанмоқда. Тузалганидан кейин 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади», — дея хабар қилган штаб вакили.

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 7 апрель ҳолатига кўра, 228 нафарга етган, тўрт нафар одам вафот этган. Касалланганлар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор. COVID-19 эпидемияси сабаб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Бир нечта шаҳарда, жумладан, пойтахтда фавқулодда ҳолат режими ҳукм сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати 3 апрель куни қайд этилган.

Киритилди: 23:00 07.04.2020. Ўқилди: 2902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!