Пермлик кекса аёл ўз уйини ахлат билан тўлдиргани боис, энди зинапояда тунашга мажбур бўлмоқда. Бунинг тасвири туширилган видео Youtube тармоғида тарқалди, дейди mk.ru .
Тасвирда сиз эски нарсаларнинг ҳаттоки квартирага кириш йўлини ҳам тўсиб турганини кўришингиз мумкин.
Қўшнилар уйларида суварак ва сичқонларнинг кўпайиб кетаётганидан шикоят қилмоқдалар. Бундан ташқари, кекса аёлнинг уйидан нохуш ҳид ҳам келаётган экан.