Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Ғузорда ЙПХ ходими фуқаро саволига жавоб бермай қочиб кетди (ВИДЕО)

Ана холос! Ғузорда ЙПХ ходими фуқаро саволига жавоб бермай қочиб кетди (ВИДЕО)

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ЙПХ ходими билан боғлиқ яна бир қизиқ воқеа содир бўлди. Бу ҳақда  "nnews.uz" ёзмоқда.

Гап шундаки, 2020 йил 1 март куни йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Тоғаймуродов Аброр Акрамович шу куни соат 13:40 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи 1948 км.да ўзига беркитилган “Нексия” русумли 70/889VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасида ўрнатилган “Искира видео-2” (тезликни аниқловчи махсус мослама) қурилмаси билан белгиланган тезликни оширган автомашиналарни аниқлаш мақсадида хизмат олиб борган.

Унга мурожаат қилган фуқаро М.Музаффаровнинг саволларига тегишли тартибда жавоб бермасдан у ердан автомашинани бошқариб қочиб кетган.

Қашқадарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳозирда мазкур ҳолат бўйича хизмат текширув ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:44 30.03.2020. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!