Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ана холос! Эркак ўғлининг сочини яхши олмагани учун иккита сартарош ва сартарошхона эгасини жазолади (видео)

Ана холос! Эркак ўғлининг сочини яхши олмагани учун иккита сартарош ва сартарошхона эгасини жазолади (видео)

Қозоғистонлик эркак ўғлининг сочини ёмон калталатгани учун сартарошлар сочини кал қилиб олишга мажбурлади. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Таъкидланишича, ҳодиса Нур-Султонда содир бўлди. Эркак сартарошхонага бита билан келиб, иккита сартарошни бири-бирини сочини тўлиқ олиб ташлашга мажбур қилди. Сартарошхона эгасига ҳам шу чора кўрилди.

Кейинчалик зўровон эркак уйи яқинида калтакланди ва содир этган иши учун кечирим сўрашга мажбурланди.

Тармоқда видео тарқалди. Бу лавҳа бўйича полиция изоҳ берди.

 

“Ижтимоий тармоқларда Нур-Султонда сартарош усталар ва мижоз ўртасида юз берган можаро тасвирга олинган видео тарқалди. Ҳозирги вақтда можаро иштирокчилар шахси аниқланди, суриштирув олиб борилмоқда”, - деб таъкидланди пойтахт полиция департаментида.

Таъкидланишича, ҳодиса иштирокчиларидан ҳеч бири полицияга ариза билан мурожаат қилмади.  

 

Киритилди: 17:34 03.09.2019. Ўқилди: 3095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!