Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! "COVID"га қарши вакцина учун қанча акула ўлдирилиши айтилди

Ана холос! "COVID"га қарши вакцина учун қанча акула ўлдирилиши айтилди

Калифорнияда акулаларни ҳимоя қилиш гуруҳи экспертлар коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун 500 минг бош акула ўлдирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Таъкидланишича, акула жигарида ҳосил бўладиган сквален моддаси айрим COVID -19 вакциналарининг таркибий қисми ҳисобланади.

Буюк Британия GlaxoSmithKline фармацевтика компанияси гриппга қарши вакцина тайёрлашда акула жигаридан олинади сквален моддасидан фойдаланади.

Компания май ойида коронавирусга қарши вакциналарда ушбу қўшилмани тайёрлаш учун миллиард дозани ишлаб чиқариш режалаштираётганини маълум қилганди.

Shark Allies акула ҳимоячилари гуруҳининг маълум қилишича, дунёдаги барча одамлар сквален ўз ичига олган  COVID-19 вакцина билан эмланиши учун тахминан 250 000 акулани ўлдириш керак бўлади, агар ҳар бир кишига иккита эмлаш керак бўлса, бу ҳисоб икки бараварга кўпаяди.

Аммо, GlaxoSmithKline вакили компаниянинг "атроф-муҳитни асраш тамойилларига қатъий риоя қилиши ва иложи борича муқобил хомашё манбаларидан фойдаланиш йўлларини ўрганишини" таъкидлади.

Июль ойи бошида Буюк Британия ҳукумати икки фармацевтика компанияси - Франциянинг Sanofi ва Британиянинг GlaxoSmithKline (GSK) билан 60 миллион доза COVID -19га қарши вакцина етказиб бериш тўғрисида шартнома тузди. Йил охирига қадар компаниялар коронавирусга қарши вакцинани клиник синовларининг учинчи босқичини бошлашга умид қилмоқда. Апрель ойида Sanofi ва GlaxoSmithKline (GSK) компаниялари биргаликда коронавирусга қарши вакцина яратишини маълум қилди.

Киритилди: 19:16 28.09.2020. Ўқилди: 5378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!