"Bloomberg"га кўра, бугунги кунда Американинг одатий дўконлари пештахталаридан гўшт топиш қийин. Эндиликда, ушбу маҳсулот бадавлатларга мўлжалланган махсус премиум дўконларда.
Американинг энг йирик гўшт ишлаб чиқарувчилари - "Tyson Foods Inc" ва "Cargill Inc" компаниялари сўнгги ҳафталарда гўштни қайта ишлашни камайтирган ва фабрикаларини ёпишни бошлаган.
Коронавирус пандемияси даврида Америкада ортиб бораётган ишсизлик ва даромаднинг кескин пасайиб кетиши таъсирида гўшт истеъмолидан воз кечилмоқда. Гўшт нархи апрель ойининг бошидан буён кескин ошган.
АҚШ ҳукумати маълумотига кўра, мамлакатда мол гўшти қиймаси 1 кг учун 6,99 доллардан, товуқ тўши 7,10 доллардан сотилмоқда.