АҚШ президенти Дональд Трамр Американинг миграцион қонунлари ҳақида фавқулодда фикр билдирди. Давлат раҳбари ўзининг Twitter микроблогидаги навбатдаги постида уларни “дунёдаги энг аҳмоқона ва энг ёмони” деб атади. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.
«Илтимос, АҚШ чегараларини ноқонуний кесиб ўтаётганларнинг ёнида боласи бўладими ёки йўқми, бунинг қандай оқибатларга олиб келишини тушуниб олсин. Кўпчилик ўзининг пасткаш интилишлари учун болалардан фойдаланади», – деб ёзади жумладан Трамп.
Шунингдек у дунёдаги “энг аҳмоқона ва энг ёмон” миграцион қонунни таҳрир қилиш устида Конгресс ишлаши кераклигини айтди.
Manba: azon.uz