Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Американинг “бойлар бренди” банкротликка учради

Американинг “бойлар бренди” банкротликка учради

АҚШнинг энг қадимги эркаклар кийим-кечак брендларидан бири бўлган "Brooks Brothers" банкротлик тўғрисида эълон қилди.

Делавер штат суди кредиторларга қарши ҳимоя аризасини олди, деб ёзади “The Wall Street Journal”

"Brooks Brothers" 1818 йилда оилавий бизнес сифатида ташкил этилган бўлиб, 202 йилдан буён Америка элитаси - сиёсатчилар, Голливуд юлдузлари, йирик бизнесменлар, спортчиларни “кийинтириб келади”.

Унинг мижозлари орасида АҚШ президентлари Авраам Линкольн, Теодор Рузвельт, Франклин Рузвельт, Жон Кеннеди, Ричард Никсон, Жеральд Форд, катта Жорд Буш, Билл Клинтон, Барак Обамалар ҳам бор.

Карантин пайтида маҳсулотларига талаб пасайиб кетган компания жозирда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Бугун бизнес қарздорлиги 500 миллион долларни ташкил этаётган компанияда тўрт мингга яқин киши ишлайди.

Киритилди: 20:12 09.07.2020. Ўқилди: 2495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!