YouGov ва Economist ўтказган сўровга кўра, америкаликларнинг 54%и Исроил бош вазирига салбий муносабатда. Ижобий фикр билдирганлар эса атиги 23%ни ташкил этган.
Шунингдек, иштирокчиларнинг 49%и, агар Нетаньяху АҚШ ҳудудида бўлса, ҳукумат уни ҳибсга олиши керак, деб ҳисоблайди. Бу фикрга 27% қарши чиққан.
Бундан ташқари, сўралганларнинг 47%и Нетаньяхунинг ҳаракатлари АҚШ–Исроил муносабатларига жиддий зарар етказганини айтган. Худди шунча иштирокчи уни Ғазодаги уруш жиноятлари учун айбдор деб ҳисоблашини билдирган.