Pew Research Center маълумотларига кўра, 2024 йилда АҚШда миллий ахборот ташкилотларига ахборот манбаи сифатида ишонч пасайган. Бу асосан республикачилар партияси тарафдорларининг ишончсизлиги билан боғлиқ. Диаграммадан кўриниб турибдики, ҳозирда Республикачилар ижтимоий тармоқлардан келадиган маълумотларга миллий оммавий ахборот воситаларидаги каби деярли бир хил даражада ишонади.
Демократлар ва мустақил демократик йўналишдагилар орасида сўралганларнинг 38 фоизи ижтимоий тармоқлардан келадиган маълумотларга, 78 фоизи эса миллий оммавий ахборот воситаларига маълум даражада ишонч билдирган.
Ҳар икки сиёсий йўналишда ҳам маҳаллий оммавий ахборот воситаларига нисбатан юқори даражадаги ишонч сақланиб қолмоқда. Республикачиларнинг учдан икки қисми (66 фоизи) 2024 йилда маҳаллий янгилик манбаларидан олинган маълумотларга ишонишларини айтишган, аммо бу кўрсаткич ҳам 2016 йилдан бери пасайган (-13 фоиз).
Демократик партия тарафдорларининг 83 фоизи маҳаллий оммавий ахборот воситаларига ишонишларини билдирган (2016 йилга нисбатан 2 фоиз камроқ).