Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Америкалик шифокор: "АҚШни оғир кунлар кутмоқда"

A A A
Америкалик шифокор: "АҚШни оғир кунлар кутмоқда"

Америкалик шифокор ва Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг собиқ раҳбари Скотт Готлиб АҚШда камида олтита янги ҳудудда коронавируснинг яна бир тарқалишини башорат қилган.

Готлибнинг сўзларига кўра, келгуси ҳафталарда Американинг камида ўнлаб минтақалари эпидемияга қарши Нью-Йорк шаҳрининг тақдирини такрорлаши мумкин. Шунингдек, у вақт ўтиши билан коронавирус инфекцияси унчалик жиддий таъсир кўрсатмайдиган ҳудудларда қаттиқ карантин чекловлари олиб ташланишини таъкидлади. "Ўйлайманки, Америка фуқароларига яқин келажакда бизни нима кутаётганини тушунтиришимиз керак", деди 47 ёшли шифокор.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майкл Пенс мамлакатда коронавирус тарқалишининг маркази Нью-Йорк шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар эканлигини айтганди. “Инфекциянинг ярмидан кўпи ушбу ҳудудда бўлган. Шунинг учун биз дала шифохоналарини жойлаштирмоқдамиз”, деди Пенс. Шу куни Нью-Йорк кўчаларида мурдалар учун музлаткичлар пайдо бўлганди.

 

Киритилди: 17:10 28.03.2020. Ўқилди: 4207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда