Саҳнада Lil Uzi Vert номи билан машҳур америкалик хип-хоп ижрочиси Саймир Вудс пешонасига 24 миллион долларлик олмос ўрнатишга қарор қилди. Бу ҳақда у ўзининг "Twitter"даги саҳифасида маълум қилган.
Revolt нашрининг хабарига кўра, реппер 10 каратли пушти олмос сотиб олган. У 2017 йилда биринчи марта пушти рангли ҳақиқий олмосни кўрган ва шундан кейин пул жамғаришни бошлаган. Изоҳланишича, олмос унинг барча мол-мулки, уйи ва машиналаридан, шу жумладан, “Bugatti Veyron Grand Sport” автомобилидан ҳам қимматроқ.
Тошни рэппернинг пешонасига машҳурлар билан ишлайдиган таниқли заргар Эллиот Эллианте ўрнатади.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Lil Uzi Vert "Money Longer" дебютидан сўнг танилди. 2017 йилда унинг XO TOUR Llif3 қўшиғи энг яхши қўшиқларнинг 10 талигига кирган.