Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди

Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди

Калифорниянинг стартап компанияси Мigо Robotics томонидан инновацион робот-чангютгич ихтиро қилинди: Ascender ўзининг квадрат шакли билан нафақат хона бурчакларни яхши тозалайди, балки зинапоялар бўйлаб тепага чиқиш ва пастга тушиш функциясига ҳам эга.

Мазкур гаджет зинапояга кўтарила оладиган илк тозаловчи-робот саналади. Лойиҳа устида Google, Boston Dynamics ва Dyson’нинг собиқ ходимларидан иборат жамоа иш олиб борган.

Ascender чангютгични кўтарадиган иккита “оёқ” билан жиҳозланган. Қурилма кўп қаватли кенг уй эгалари учун жуда қулайдир.

Робот-чангютгичнинг 12000 мА/соат батареяси 500 квадрат метр ҳажмдаги хоналарни тозалаш учун етарли. Агар иш вақтида унинг заряди тугаб қолса, гаджет қувват олиш базасига мустақил етиб олади ва қолган ишларни тўхтаб қолган қисмидан давом эттиради.

Ascender нам тозалаш ишлари билан биргаликда гиламларни тозалаш, ўз-ўзини филтрлаш ва сувни автоматик тарзда алмаштириш қобилиятига эга. Қурилмага камера ва GPS ўрнатилган бўлиб, инсон аралашувисиз 30 кун мобайнида тозалаш ишларини амалга ошира олади. Унинг ахлат учун мўлжалланган қопини 2 ойда бир марта алмаштириш кифоя.

Миго Ascender биринчи марта 2023 йил июнда тақдим этилган. Ҳозирда унинг нархи 1500 долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:57 27.03.2024. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!