Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Америкада ишлаб чиқилган платформаларга ишончим йўқолди — Павел Дуров

Америкада ишлаб чиқилган платформаларга ишончим йўқолди — Павел Дуров

“Бу кулгили туюлади, лекин мен фойдаланаётган қурилмалар бузиб кирилиши мумкин деб ўйлайман. Сиз барибир Iphone ёки Androidдан фойдаланасиз. Америкада бошимдан кечирганларимдан сўнг, мен АҚШда ишлаб чиқилган платформалар хавфсиз эканлигига ишонмайман. Шахсий маълумотлар хавфсизлиги нуқтаи назаридан”, - деди Дуров Такер Карлсонга берган интервьюсида.

Шунингдек у қандай қилиб бизнес юритиш учун дунёдаги энг яхши жойни излаганини ҳам айтиб берди.

“АҚШ бунинг учун тўғри келмайди. Чунки Лос-Анжелесда мени (умиримда биринчи марта) тунаб кетишди, зўрға қочиб қолдим. Иккинчидан, келиб кетгунимча махсус хизматлар кузатувида бўлдим”, - деди Дуров.

Уинг айтишига кўра, у Дубайда қолишга қарор қилган. “Бу ерда бизнес юритиш осон ва қулай”, деб хулоса қилди телеграм асосчиси.

Киритилди: 21:15 18.04.2024. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!