Америкалик рэпер Fred the Godson 35 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда "Комплекс" нашри хабар бермоқда.
6 апрель куни рэпер касалхонада коронавирусга чалинганини маълум қилди. "Илтимос, мен учун ибодат қилинг", деди у. Касалхонага ётқизилганидан сўнг ўзини яхши ҳис қилди, аммо кейин аҳволи ёмонлашди. Натижада унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.