Amazon компанияси ўзининг АҚШдаги 20 мингга яқин ходими коронавирус билан касалланганини тасдиқлади.
Компания пандемия пайтида ишлашни давом эттираётгани сабабли, ходимларининг ҳаёти ва соғлигини асоссиз хавф остига қўйгани учун танқид қилинмоқда. Бироқ, Amazon раҳбарлари кўплаб одамлар харидларни тўғридан-тўғри дўконларда амалга ошира олмаётган бир шароитда компания етказиб бериш хизмати орқали муҳим вазифани бажараётганини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, Amazon'дагиларнинг айтишича, беморлар дунё бўйлаб фаолият юритувчи 1,37 миллион ишчи сонининг атиги 1,44 фоизини ташкил қилади.
Amazon ижтимоий масофаланиш, барча ишчилар ҳароратини доимий равишда ўлчаб туриш ва ҳар ярим соатда биноларни дезинфекциялаш каби кескин чораларни жорий қилган.